WhatsApp’даги контактлар ва ёзишмалар Google’га чиқиб кетди!

  •   DiMaX
  •  997
  •  09.06.2020 13:42

WhatsApp’даги контактлар ва ёзишмалар Google’га чиқиб кетди!

Аввалроқ БМТ раҳбарияти ўз ходимларига иш бўйича мулоқотлар ҳамда муҳим хабарлашувлар учун WhatsApp иловасининг хавфидан огоҳлантирган эди. Бундан ташқари, Европа Комиссияси ҳам амалдорларга шу ва яна иккита иловадан фойдаланмасликни тавсия этган.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг: энг оммабоп мессенжер орқали файлларингизни ўғирлаш йўли топилди!

Ахборот хавфсизлиги мутахассиси Атул Жаярам мазкур мессенжернинг ҳимоясидаги яна бир тирқишни аниқлади. Унга кўра, WhatsApp функцияларидан бири туфайли мессенжердаги контакт рақами ва ҳатто у жўнатган хабар матни ҳам Google қидирувида чиқар экан!

Бу – Click to Chat номли функция бўлиб, унда контактлар рўйхатида сақланмаган киши билан ёзишиш учун QR-код сканер қилинади. Бунда «чақирилаётган» абонентнинг шахсий маълумотлари, айрим ҳолларда эса ҳатто ёзишманинг ўзи ҳам қидирув тизимида кэшланади. Кейин эса Google орқали излаганда уларни кўриш мумкин бўлиб қолади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, унинг ўзи 300 мингдан ошиқ шундай контактларнинг маълумотларини топган. Шунга қарамасдан, WhatsApp бу ҳолатни фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмаяпти.

Таъкидлаш ўринлики, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган. Бундан ташқари, у яна бир йирик сервис ҳақида жиддий баёнот билан чиқиш қилган...

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!