WhatsApp’даги ёзишмаларни ҳам Telegram’га кўчириб ўтказгач, ундаги аккаунтимизни қандай ўчирамиз?

  •   DiMaX
  •  652
  •  02.02.2021 12:34

WhatsApp’даги ёзишмаларни ҳам Telegram’га кўчириб ўтказгач, ундаги аккаунтимизни қандай ўчирамиз?

Telegram куни кечагина янгиланиб, унга бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қилиш имкони ҳам қўшилган. Бу борада айнан WhatsApp платформасидаги ҳамма нарсани кўчириб ўтказиш муҳим, чунки Facebook компанияси ундаги маълумотларингизни ўзининг бошқа иловаларига ҳам узатади.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Шу боисдан ҳам, ҳамма нарсани кўчириб ўтказиб бўлгач, WhatsApp’даги аккаунтни буткул ўчириб юбориш мақсадга мувофиқ. Қуйида шуни қандай амалга оширишни кўриб чиқамиз.

Бунинг учун WhatsApp иловангиздаги «Созламалар» – «Настройки»ни очинг (Android версиясида – бош экран юқори ўнг бурчагидаги учта нуқтани босасиз) ва «Аккаунт» бўлимига ўтинг.

Рўйхатнинг энг охиридаги «Аккаунтни ўчириш», яъни «Удалить аккаунт» бандини танланг. Шунда огоҳлантирув ёзуви чиқади: унда бу иш мазкур платформадаги қайд ёзувингиз ва ёзишмаларингиз тарихи йўқ бўлиб кетиши, барча гуруҳлардан чиқиб кетишингиз айтилган. Сиз эса уларнинг барчасини Telegram’га ўтказиб олгансиз ва булар энди сизни ташвишлантирмайди. Шу боисдан иккиланмасдан «Аккаунтни ўчириш», яъни «Удалить аккаунт» ёзувли қизил тугмачани босасиз. Ушбу менюда ўзингизнинг телефон рақамингизни киритиб, тасдиқлашингиз ҳам керак бўлади.

Шундан сўнг WhatsApp аккаунтингиз буткул йўқ бўлиб кетади ва энди бу мессенжердаги фойдаланувчиларнинг контактлар рўйхатида номингиз ҳам акс этмайди.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!