Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

  •   DiMaX
  •  1172
  •  21.01.2021 12:45

Wi-Fi паролини улашиш энди янада осонлашмоқда!

Google компанияси ўзининг янги авлод – Android 12 мобил операцион тизимини тайёрламоқда. Унгача янгиланувчи биринчи смартфон эса ҳали Android 11 чиқмай туриб, видеоси билан эълон қилинган эди!

ЎҚИНГ: 2021 йилги Android'лар борасида 10 башорат

Дастурчилар ва инсайдерлар ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» тизимнинг ўзига хосликларини аниқлаб эълон қилишда давом этишмоқда. XDA Developers ҳамжамиятидаги ҳаваскорлар Android 12 тизимида фойдаланувчиларга тақдим этилувчи яна бир енгилликни топиб олишди.

Android Open Source Project лойиҳасининг ҳужжатларини ўрганиб чиққан ушбу дастурчиларнинг аниқлашларича, Google янги тизимда Wi-Fi паролини бошқа қурилмага узатишни осонлаштирмоқда. Биламизки, ушбу паролни Android 10 ва 11 тизимли смартфонларда QR-код ёрдамида улашиш мумкин, лекин бу усулнинг ўзига яраша ноқулайликлари ҳам бор. Масалан – бунда паролни узатаётган гаджетнинг устида тутганча, қабул қилаётган девайс билан сканерлаш лозим.

Android 12 талқинига келиб эса Google дастурчилари бу жараённи соддалаштиришган – паролни энди Nearby Share функцияси орқали узатиш мумкин бўлади. Айтиш керакки, Google мазкур функцияни 2020 йил августда намойиш этган бўлиб, у Android 6.0 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимли барча қурилмалар орасида ўзаро файл алмашиш имконини беради.

Дарвоқе, Wi-Fi тармоғига парол ўрнатиш тўғрисида ушбу мақоламиздан, QR-код орқали уланиш ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!