Wi-Fi’дан юз марта тезкор Li-Fi технологияли смартфон тайёрлашяпти

  •   DiMaX
  •  1308
  •  12.08.2020 15:58

Wi-Fi’дан юз марта тезкор Li-Fi технологияли смартфон тайёрлашяпти

Oppo компанияси симсиз Li-Fi технологиясига эга бўлган смартфонни патентлади. Бу – оммабоп Wi-Fi технологиясидан юз карра тезкор бўлган янги авлод маълумот алмашиш интерфейсидир, деб ёзади Let’s Go Digital.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда битта шаҳарнинг барча ҳудуди бепул Wi-Fi билан қамраб олинади!

Номи кенгайтирилганда «Light Fidelity» бўлган Li-Fi технологияси маълумот узатиш учун нурдан фойдаланади. Бунда сигнал манбасига жойланган LED-чироқ юқори частотали липиллашлар чиқариш усули билан маълумот узатади. Сигнални қабул қилувчи қурилмада эса бу липиллашни қабул қилиб, рақамли сигналга айлантирувчи махсус фотоэлемент ўрнатилади.

Oppo патентида юқори частотали липиллашларни узатишга мўлжалланган иккита фотоэлементга эга смартфон тасвирланган. Улардан бири корпуснинг орқа панелида, иккинчиси эса юқори қиррасига ўрнатилган. Бундай жойлашув смартфондан фойдаланиш пайтида сигнал кафт билан тўсилиб қолмаслигини таъминлайди.

ЎҚИНГ: Wi-Fi муқобили Li-Fi’нинг 100 карра тезроқ ишлаши маълум бўлди

Li-Fi технологияси ёрдамида маълумот узатишнинг тезлиги сониясига 20 гигабитга етади. Лекин унинг ўзига хос камчиликлари ҳам мавжуд: бундай сигнал девордан ўта олмайди, сигнал узатишнинг максимал узоқлиги эса 10 метрлар бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳозирча Li-Fi технологияси буткул тайёр ҳолга келиб улгурмаган ҳам. Ҳозирги оммабоп технологиянинг янги авлоди – Wi-Fi 6 стандарти кенг ёйилганидан сўнггина Li-Fi ҳаётга татбиқ этилиши мумкин. Шундай экан, Oppo патентлаган смартфонни ҳали-вери кўрмймиз.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!