Wikipedia асосчиси Facebook ва Twitter’га қарши уруш очди

  •   DiMaX
  •  799
  •  15.11.2019 16:53

Wikipedia асосчиси Facebook ва Twitter’га қарши уруш очди

Facebook ҳозирда дунёда энг кенг оммалашган ижтимоий тармоқ бўлса, Twitter ҳам тез ривожланиб бораётганлари сирасига киради. Wikipedia асосчиси Жимми Уэйлс эса улар билан беллашиш учун ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди.

ЎҚИНГ: Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

WT: Social деб номланган янги ижтимоий тармоқ реклама ва кликбейтлардан холи эканлиги билан ажралиб туради. Хўш, унда мазкур сервисдан қандай фойда тушади, дерсиз?

Янги тармоқнинг бизнес-модели пулли обунага асосланган. Биламизки, энг оммалашган ижтимоий тармоқларда аккаунт юритиш, улардан фойдаланиш бепул, аммо бунинг эвазига рекламасига чидаш керак бўлади. Жимми Уэйлс бўлса рекламасиз контент учун пул тўлашга ҳам тайёр фойдаланувчилар авлоди етишиб келаётганини таъкидламоқда. Масалан, Netflix, Spotify ва The New York Times кабилар шундай йўл тутган, дейди Wikipedia асосчиси.

ЎҚИНГ: Энг қиммат брендлар ўнталиги: Facebook нега ундан чиқиб кетди?

WT: Social тармоғидан бир ой мобайнида фойдаланиш нархи 13 долларга тенг, йиллик режа эса 100 долларга тушади. Октябрь ойида ишга туширилгач, WT: Social фойдаланувчилари сони 50 000 нафарга етган. Лойиҳани ривожлантириш билан атиги бир неча киши шуғулланмоқда. Уэйлс сўзларига кўра, ижтимоий тармоқни ишга тушириш учун у ҳеч қандай инвестиция жалб этмаган ва харажатларни ҳам мустақил ўзи бошқармоқчи.

Ушбу тармоқда фойдаланувчи мақолалар ҳаволаларини пост қилиб жойлаши ва уларни янгиликлар тасмасида муҳокама қилиши мумкин. Янгиликлар мавзулар бўйича тоифаларга ажратилган: сиёсат, технологиялар, мусиқа ва ҳоказо.

WT: Social хронологик лентага асосланади, шу боис унда фойдаланувчига аввал янги материаллар кўрсатилади. Facebook ва Twitter кабиларда эса кўп лайкланганлар постлар биринчи навбатда чиқиб келади. Кейинроқ янги тармоққа фойдаланувчилар сифатли контентни бошқаларга таклиф этиши учун махсус тугмача ҳам пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Алламжонов: Facebook ва Youtube'ни блоклаганлар қамоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!