Wikipedia'нинг асосий веб-саҳифаси сўнгги 10 йилда илк марта янгиланди

Wikipedia'нинг асосий веб-саҳифаси сўнгги 10 йилда илк марта янгиланди

Wikipedia 15 январда 22 ёшга тўлиши муносабати билан саҳифалар дизайнига янгилик киритди. Бу энциклопедиянинг компьютерга мўлжалланган версияси учун татбиқ қилинган сўнгги 10 йилдаги энг катта янгилик бўлиб, у қуйидаги ўзгаришларни ўз ичига олди:

  • тасвирлар ва тавсифларни бирлаштирган янги қидирув усули (бу платформада мақолаларни топишни осонлаштиради);
  • тилни алмаштириш воситалари энди янада кўзга кўринган жойга, юқори ўнг бурчак томонга кўчирилган;
  • тизимга кирган фойдаланувчилар учун Қидирув, Саҳифа номи ва Боʻлимлар каби тез-тез ишлатиладиган ҳаволалар билан янгиланган сарлавҳа энди саҳифани пастга ёки тепага айлантирганда ҳам юқорига ёпишиб туради
  • сукут бўйича мундарижа энди ён томонда жойлашган ва бўлимлар бўйлаб ҳаракатланаётганда, тегишли боб таркибда белгиланиб туради.

Янгиланиш ҳозирда инглиз тили фойдаланувчлари учун тарқатилмоқда. Wikimedia'га кўра, янгиланиш аллақачон 318 тилдан 300 тасида мавжуд. Араб ва юнон тили фойдаланувчилари учун эса янги дизайн автоматик ўрнатилган одат бўйича ўрнатилган.

"Wikipedia'нинг ўзгарган интерфейси "янги авлод" интернет фойдаланувчилари қулайлиги учун ишлаб чиқилган. Бу орқали интернет билан яхши таниш бўлмаган фойдаланувчилар ҳам ишончли билимларни қидириб топиши осонлашади." дейилади Wikimedia'да.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун лицензия олишга улгуриб қолинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.