Windows 10 бошқа барча версияларидан кўра тезроқ тарқалиши башорат қилинмоқда

Windows 10 бошқа барча версияларидан кўра тезроқ тарқалиши башорат қилинмоқда

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Windows 10 операцион тизими 110 млндан ортиқ қурилмага юкланган. Таҳлиллар янги виндовс оммалашуви тўлқинсимон чизиқ бўйича бораётганини кўрсатмоқда.

Gartner таҳлилий компанияси келтиришича, 2017 йил январига бориб корхона ва ташкилотлардаги 50 фоиз компьютерлар Windows 10 тизимида ишлайди.

Корхона-ташкилотлар янги Windowsга ўтишининг бир қанча сабабларини таҳлилчилар келтиряпти, улардан бири янги ишлаб чиқариладиган дастурий иловалардир. Компаниядагилар бу жараён 2009 йилда Windows 7га ўтишдан кўра тезроқ суръатда кечишини айтмоқда.

Истеъмолчи сегментидан эса 9 фоиз компьютерларга Windows 10 ўрнатилгани қайд қилинди. Келгусида Windows 10дан фойдаланишга ўтадиганлар ҳозирда Windows 7 ва 8ни ишлатаётганлардир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.