Windows 10 Cloud: бу қандай тизим?

Windows 10 Cloud: бу қандай тизим?

Ўтган ойнинг сўнгги кунларида интернет тармоғида Microsoft`нинг янги лойиҳаларидан бири – Windows 10 Cloud ҳақида баъзи миш-мишлар эълон қилинган эди. Бундан бир неча кун олдин эса ушбу дастур интерфейси акс этган айрим скриншотлар пайдо бўлди, деб ёзмоқда Gagadget нашри. Энг қизиғи, лойиҳа номида акс этганидек, Windows 10 Cloud версияси “булут”да ишламайди,  бу шунчаки операцион тизимнинг ишчи номларидан бири бўлса керак.

Айни пайтда ПК ва планшетлар бозорига шиддат билан кириб келаётган Chrome OS операцион тизими томонидан кўрсатилаётган кучли рақобат туфайли, Microsoft янги операционт тизимлар яратиш ва мавжуд дастурлар учун лицензия нархини туширишга мажбур бўлмоқда. Windows 10 Cloud тизими ҳам арзон моделларга мўлжалланади ва улардаги дастурий хавфсизликни оширишга ёрдам беради. Янги тизимни синаш пайтида фойдаланувчилар Windows Store`дан айрим иловаларни юклаб олишга ҳам муваффақ бўлганлар. Ҳозирча Windows 10 Cloud тизимида “Блокнот”, “Paint” сингари элементар дастурлар ҳам мавжуд эмас. Бу эса ҳали тизим ишлаб чиқиш босқичида эканлигидан далолат беради.

Тахминларга кўра, Windows 10 Cloud 10-12 май кунлари ўтказиладиган Miсrosoft Build 2017 конйеренциясида намойиш қилинади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.