Windows 10’да иловани ўрнатмай туриб, фойдаланиш мумкин бўлади

Windows 10’да иловани ўрнатмай туриб, фойдаланиш мумкин бўлади

Microsoft компанияси яқин кунларда Windows 10’га “Playable Ads” функциясини ўрнатишини маълум қилган. Ушбу янги жиҳат фойдаланувчига муайян дастурни Google Play Store иловалар дўконидан юклаб олмасдан туриб, унинг қандай ишлашини синаб кўриш имконини беради.

Дастурнинг синов талқини олдинги ҳафтада эълон қилинган бўлиб, фойдаланувчи бирор бир ишлаб чиқарувчи томонидан реклама қилинаётган дастурий маҳсулотдан фойдаланиши, мисол учун электрон ўйинни 3 дақиқа мобайнида худди ўз қурилмасида ўрнатилгандек ўйнаши мумкин бўлади.

Google ҳам 2011 йил бошида Android қурилмалари учун шунга ўхшаш бир зумлик иловалар хизматини ишга туширган эди. Бу каби реклама хусусиятидаги хизмат фойдаланувчига бирор бир иловани юклаб олиши, унинг учун пул сарфлаши қанчалар тўғри экани бўйича ягона хулосага келади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!