Windows 10’да кириш паролини олиб ташлаймиз

  •   DiMaX
  •  1217
  •  01.02.2017 10:57

Windows 10’да кириш паролини олиб ташлаймиз

Windows 10 операцион тизими фойдаланувчилари дуч келадиган асосий муаммолардан бири – унда тизимга кириш паролини олиб ташлаш аввалги версиялардаги каби эмас. Ахир, айрим фойдаланувчилар ишончли жойдаги ўз шахсий компьютеридан киргани учун ҳам, кириш паролидан фойдаланишни ортиқча, деб ҳисоблашади.

Хўш, бу паролни қандай олиб ташлаймиз?

  1. Фойдаланувчиларнинг аккаунтлари

Windows 10 тизимида паролни ўчириб қўйиш учун, дастлаб тизим фойдаланувчиларининг аккаунтлари – «Учетные записи пользователей» бўйича созламаларга кириш лозим бўлади. Бунинг учун эса аввал «Windows (пуск) + R» тугмачаларини биргаликда босамиз. Қуйидагича ойнача чиқиши керак:

  1. Созламаларга кириш буйруғи

Энди шунинг созламаларига ўтиш учун, ойначадаги майдончага «netplwiz» ёзувини киритиб, пастидаги «OK» ёки клавиатурамиздаги «Enter» тугмачасини босамиз.

  1. Галочкани олиб ташлаймиз

Очилган ойначада фойдаланувчининг исми ва паролини киритишни талаб этувчи «Требовать ввод имени пользователя и пароля» қатори бор. Ўшанинг бошидаги галочкани олиб ташлаб, «ОК»ни боссак бўлди.

Мана, энди компьютерни ўчириб ёқиб, паролни сўрамаслигини текшириш мумкин.