“Windows 10 электрон почтангизни ўқимайди”

“Windows 10 электрон почтангизни ўқимайди”

Янги Windows 10 операцион тизими электрон почталарни хуфёна ўқиб, маълумотларни рекламачиларга бериши ҳақидаги хабар ортидан Американинг Microsoft компанияси сарлавҳадаги раддия билан чиқди.

“Сиз қандай конфиденциаллик параметрлари танлашингиздан қатъи назар, на Windows 10, на Microsoft нинг бошқа дастурлари сизга мос реклама бериш мақсадида электрон почтангиз ёки бошқа хабарларингизни ўқимайди”, деб айтди Microsoft нинг ижрочи вице-президенти Терри Мейерсон. У Windows 10 да тўпланувчи барча маълумотлар Microsoft нинг фақат ўзи учун мўлжалланганини, улар эҳтимолий хатоликларни тўғрилаш ва операцион тизимни такомиллаштириш учун зарурлигини таъкидлади.

“Сизнинг файлларингизга бунинг дахли йўқ. Биз сизнинг исмингиз, манзилингиз, электрон манзилингиз, ID  ҳисобингиз каби шахсий маълумотларингизга дахл қилмасликнинг бир нечта чораларини кўрдик”, дейди у.

hero_carousel_2in1_mini_start_CortanaMarket_1x

Эслатиб ўтамиз: Windows 10 шу йилнинг ёзида оммага ҳавола этилди. Йил мобайнида ҳар қандай фойдаланувчи операцион тизимини мутлақо бепул янгилаб олиши мумкин. Тизим юкланаётган пайтда фойдаланувчи маълумотлари Microsoft серверига юборилиши мумкинлиги лицензиявий битимда эслатилганлиги кўпчиликни хавотирга солиб қўйган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!