Windows 10 фойдаланувчиларига Microsoft бу маҳсулотини мажбурлаб тиқиштиряпти!

  •   DiMaX
  •  585
  •  04.06.2020 18:19

Windows 10 фойдаланувчиларига Microsoft бу маҳсулотини мажбурлаб тиқиштиряпти!

Ўз компьютери ва ноутбукида Windows 10 тизимидан фойдаланаётганлар янгиланишлар билан бирга Edge браузерининг янгиланган версиясини ҳам олмоқдалар. Бунда танлаш имкони ҳам йўқ – иловани «Windows янгиланишлар маркази» орқали мажбуран ўтказишяпти.

ЎҚИНГ: Браузерлар рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди!

Microsoft одатда Edge браузерининг янги версияларини Microsoft Store орқали тарқатар эди. Аммо Windows 10 операцион тизимининг сўнгги – 1803, 1809, 1903 ва 1909 рақамли жамланмаларида ушбу дастур ўз-ўзидан янгиланиб қоляпти. Яъни, тизим янгиланганида ушбу браузернинг сўнгги талқини ҳам ўз-ўзидан ўрнатиляпти. Бунинг олдини олиш учун эса Windows янгиланишларини буткул блоклаб қўйиш керак бўлар экан.

Шуниси ҳам борки, қайта ишланган Edge браузери анча яхшиланган: ишлаш тезлиги ошган, у Google Chrome кенгайтмаларини қўллаб-қувватлайдиган бўлган. Шунингдек, дастурда Internet Explorer браузери эмуляцияси режими ҳам пайдо бўлган.

ЎҚИНГ: Қайси браузерлар катта «оперативка» талаб этмайди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!