Windows 10 компьютердаги дастурларни сўроқсиз ўчириб юбормоқда

Windows 10 компьютердаги дастурларни сўроқсиз ўчириб юбормоқда

Виндовснинг ўнинчи версияси компьютерга ўрнатилгач, аввалги дастурларни ўчириб юбораётганлигидан бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар шикоят қилишди. Аслини олганда Windows 10 барқарор ишлашига таъсир қилувчи софтларни тозалайди. Аммо операцион тизим дастурларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаганлиги кенг фойдаланувчилар оммасига маъқул тушмади.

Айрим мижозлар AMD Catalyst Control Center (видеокарта дастури) ёки CPU-Z ва Speccy (аппарат воситалари мониторинги ускунаси) каби ғоят зарур дастурлари ўчиб кетганлигидан арз қилмоқда. Ўрнатилган дастурни ўчириш тўғрисидаги қарорни фойдаланувчининг ўзи қабул қилиши керак, деб ҳисоблайди жамоатчилик. Фаоллар компанияга шу масала юзасидан шикоят ва таклифларини йўлламоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!