Windows 10 лицензия калитини топиб берувчи илова

  •   DiMaX
  •  786
  •  06.02.2018 13:02

Windows 10 лицензия калитини топиб берувчи илова

Одатда лицензия калитини топиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Агарда сиз олдиндан Windows 10 ўрнатилган ноутбук ёки десктоп компьютер харид қилган бўлсангиз, ундаги операцион тизим учун лицензия калити қурилманинг корпусида ёки унинг ҳужжатлари билан бирга тақдим этилган бўлади. Агарда тизимнинг моддий дискдаги версиясини сотиб олган бўлсангиз, калит ўша диск қутиси ичида, бордию калитнинг рақамли шаклини харид қилган бўлсангиз – электрон почтангизга келади.

ЎҚИНГ: Windows 10’даги бешта «махфий», аммо фойдали функция

Аммо ҳаётда турли вазиятлар бўлади, шу жумладан, турли сабабларга кўра лицензия калитини йўқотиб қўйиш ҳам мумкин. Масалан, ноутбук ишлаб чиқарувчиси ундаги операцион тизимнинг лицензия калитини кўрсатмаган бўлиши, почтангизни хакерлар бузиб қўйиши, Windows 10 дискининг қутиси йўқолиб қолиши каби эҳтимоллар мавжуд.

Шундай ҳолатларда, Windows 10 лицензия калити сизга шошилинч зарур бўлиб қолса, уни топиш учун бепул ProduKey дастуридан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун мазкур иловани мана бу ҳавола орқали ўтиб, кўчириб оласиз. Дастур сизнинг компьютерингизни текшириб чиқади ва лицензия калитини топиб беради.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун 7 та ишончли антивирус

Эътибор беринг: айрим антивируслар ProduKey дастурини вирус, деб ҳисоблаб, сизни огоҳлантириши мумкин. Аммо хавотирга ўрин йўқ – бу илова мутлақо хавфсиз бўлиб, қурилмангизга асло зиён етказмайди.

Ўз Windows 10 тизимингизнинг лицензия калитини топиб олгач, уни албатта ёзиб олиб, ишончли жойда сақлаб қўйишни унутманг.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.