Windows 10 Mobile`га эга бўлувчи смартфонлар рўйхати

Windows 10 Mobile`га эга бўлувчи смартфонлар рўйхати

Microsoft компанияси илк бор Windows 10 Mobile операцион тизимининг янги версияси ўрнатиладиган мобиль қурилмалар рўйхатини эълон қилди, дея хабар берди mobinfo.uz сайти.

Рўйхатдан Lumia тизимидаги мобиль қурилмалар ўрин олган. Булар Lumia 430, Lumia 435, Lumia 532, Lumia 535, Lumia 540, Lumia 635, Lumia 640, Lumia 640 XL, Lumia 735, Lumia 830 ва Lumia 930 смартфонлари. Вақти келиб, бу қаторга бошқа моделлар ҳам киритилади. Янги тизимни қурилмага ўрнатиш учун смартфон хотирасида 1,5 Гб бўш жой бўлиши талаб этилади.

Маълумотларга кўра, операцион тизим тақдимоти ноябрь ойи якунида ўтказилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!