Windows 10 Mobile смартфонлар учун янгиланишга тайёр

Windows 10 Mobile смартфонлар учун янгиланишга тайёр

Аввал ишлаб чиқарилган, Windows 8.1 операцион системаси асосида ишловчи Microsoft Lumia смартфонлари эгалари янгиланган Windows 10 Mobile ОСдан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Windows расмий блогида маълум қилинди.

Мазкур рўйхатга қуйидаги смартфонлар киритилди:

Lumia 1520

Lumia 930

Lumia 640 / XL

Lumia 730

Lumia 735

Lumia 830

Lumia 532

Lumia 535

Lumia 540

Lumia 635 1GB

Lumia 636 1GB

Lumia 638 1GB

Lumia 430

Lumia 435

Шунингдек, BLU Win HD w510u, BLU Win HD LTE x150q, MCJ Madosma Q501.

Янгиланишлар нима беради?

Имкониятлар сафидан Continuum, Windows Hello ва Cortana овозли ёрдамчилар ўрин олган. Бир қатор камчиликлар ҳам бартараф этилган. Бироқ ОС фақатгина инглиз тилида тақдим этилган, унинг бошқа тиллардаги талқини қачон чиқиши номаълум.

Қандай янгилаш мумкин?

Бунинг учун аввало смартфоннинг янгиланиш учун тўғри келишини белгилаб олиш лозим. Сўнгра Update Advisor иловасини юклаш талаб қилинади. Шундан кейин Windows 10га юклаб олишга рухсат бериш тугмачаси босилади.

Доимий хотирада жой ҳозирлаш учун аввалдан маълумотларни SD-диск ёки OneDrive`га кўчириб қўйиш тавсия қилинади. Компания қулайлик яратиш мақсадида қўлланма-роликни ҳам эълон қилди.