Windows 10’нинг автоматик янгиланишини осонгина ўчириб, мегабайтлар ва ресурсларни тежаймиз!

  •   DiMaX
  •  283
  •  09.10.2018 10:17

Windows 10’нинг автоматик янгиланишини осонгина ўчириб, мегабайтлар ва ресурсларни тежаймиз!

Жорий ой бошида эълон қилинган жамланма рақами 1809 бўлган Windows 10 October Update апдейти фойдаланувчиларнинг компьютерларидаги файллар ва жилдлар ўчиб кетишига олиб келганидан хабарингиз бор. Оқибатда ишлаб чиқувчи мазкур янгиланишни тўхтатишга мажбур бўлди.

ЎҚИНГ: Microsoft ўз хатосини тан олиб, Windows 10 янгиланишини тўхтатди

Шу каби кутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш, бундан ташқари интернет-трафикни ва компьютер ресурсларини тежаш учун тизимнинг автоматик янгиланишларини ўчириб қўйган маъқул. Буни амалга оширишнинг ҳар хил усуллари мавжуд, қуйида эса шунинг энг осон йўлини кўриб чиқамиз.

1-ҚАДАМ. Клавиатурада Win + R тугмачаларини босиб, очилган ойначага services.msc  ёзиб, сўнг Enter тугмачасини босасиз.

2-ҚАДАМ. Очилган ойна – Хизматларни бошқарув жиҳози (Инструмент управления службами) бўлиб, ундаги рўйхатнинг энг охиридан «Windows янгиланиш маркази» – «Центр обновления Windows» хизматини топасиз.

3-ҚАДАМ. Мана шу «Центр обновления Windows» қатори устига сичқонча билан икки марта босасиз.

ЎҚИНГ: Windows 10’даги бешта «махфий», аммо фойдали функция

4-ҚАДАМ. Очилган ойначадаги «Ишга тушириш тури» – «Тип запуска» бўлимида «Ўчирилган» – «Отключена» бандини танлайсиз.

5-ҚАДАМ. Энди ойнача пастидаги «Қўллаш» – «Применить» тугмачасини босасиз ва «ОК» босиб чиқиб кетасиз.

Кўриб турганингиздек, бу усул ўта осон ва бир неча сониягина вақт талаб этади, холос. Windows 10’нинг автоматик янгиланишини буткул ўчириб қўйиш билан сиз анчагина интернет-трафикни тежашга ва компьютер самарадорлигини яхшилашга эришасиз.

Қачондир яна тизимни янгилаб олиш зарурати туғилса, худди юқорида кўрсатилган усул орқали «Windows янгиланиш маркази» хизматига кириб, «Ишга тушириш тури»ни «Автоматически»га ўзгартириб қўйиш кифоя.

Агарда компьютерингизда эски версиялардаги Windows ўрнатилган бўлса, унинг автоматик янгиланишини ўчириш усулини мана бу мақоламиздан билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари