Windows 10 операцион тизими 200 млн мартадан кўп юклаб олинди

Windows 10 операцион тизими 200 млн мартадан кўп юклаб олинди

Microsoft хабарига кўра, янги Windows 10  операцион тизими 200 млндан ортиқ қурилмага ўрнатиб олинди. Таққослаш учун: ўтган йилнинг октябрида бу сон 110 млнни ташкил этганди. Виндовс 10, нафақат, компьютерларга балки, смартфон, планшет ва Xbox ўйин қурилмаларига ҳам ўрнатилмоқда. Майкрософтнинг чоп этилган стратегик режаси бўйича 25 ой ичида бу сон 1 млрдга етиши мўлжалланмоқда.