Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари

Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари

Клавиатурадаги комбинациялардан фойдаланиш компютерда ишлашни янада қулайлаштириши ва унумдорликни ошириши ҳар бир тажрибали фойдаланувчига маълум. Ушбу мақолада биз сизлар учун барча фойдаланувчиларга фойдаси тегадиган Windows 10’нинг энг фойдали қайноқ клавишаларини тўпладик.

Пастроқда келтирилган рўйхат орқали сиз олдинги версиялардан сизга таниш бўлган клавиатура комбинациялари билан бир қаторда, Windows 10 билан бирга пайдо бўлганларини топишингиз мумкин. Уларнинг барчасини ёдлаб олишнинг ҳечам кераги йўқ, бу албатта осон иш эмас. Шунчаки сиз энг кўп фойдаланадиган 3-4 операцияни танланг, уларга мос бўлган клавишаларни стикерга ёзиб, доимий кўриниб турадиган жойга ёпиштириб қўйинг. Уларнинг тез орада миянгизда муҳрланиб қолишини сезмай ҳам қоласиз, кейинчалик уларсиз ишингизни тасаввур қилишингиз қийин бўлиб қолади. Бу амалга ошганидан сўнг эса кейинги қайноқ клавишалар комбинацияларини ўрганишга киришишингиз мумкин.

 

Ойналар ва иловаларни бошқариш

Win + ← (стрелка чапга) — илова ойнасини экраннинг чап томонига жойлаштириш.

Win + → (стрелка ўнгга) — илова ойнасини экраннинг ўнг томонига жойлаштириш.

Win + ↑ (стрелка тепага) — илова ойнасини бутун экранга ёйиш. Ёки, агар ойна олдин экраннинг бирор томонида ярим экранни эгаллаб турган ҳолатда бўлса, у тепа қисмда экраннинг чорак қисмини эгаллайди.

Win + ↓ (стрелка пастга) — актив ойнани пастга тушириш. Ёки, агар ойна олдин экраннинг бирор томонида ярим экранни эгаллаб турган ҳолатда бўлса, у пастки қисмда экраннинг чорак қисмини эгаллайди.

| Эслатма: Пастга тушириш деганда биз ойнани вазифалар панелига туширишни назарда тутмоқдамиз, яъни: Свернуть окно в панель задач.

Win + D — иш столини кўрсатиш ва беркитиш (ойналарни бошқариш орқали).

Win + Shift + M — пастга туширилган ойналарни қайта тиклаш (ойналар экранда эгаллаб турган аввалги ҳолатига қайтади).

Win + Home — актив ойнадан ташқари қолган барча ойналарни пастга тушириш (қайта босганда барча ойналарни аввалги ҳолатига тиклаш).

Alt + Tab — ишга туширилган иловалар ўртасида ўтиш.

Alt + F4 — актив ойнани ёпиш.

Win + Shift + ← (стрелка чапга) ёки → (ўнгга) — ойнани бошқа мониторга ўтказиш.

Win + T — вазифалар панелида кетма-кет иконкалар бўйича ўтиш. Иловани ишга тушириш учун Enter’ни босинг.

Win + 0…9 — вазифалар панелидаги жойланган иконканинг тартиб рақамига мос тарзда иловани ишга тушириш.

 

Проводник ойнаси

Win + E — файл менежерини ишга тушириш.

Ctrl + N — янги ойнани очиш.

Ctrl + сичқонча ғилдираги — элементлар кўринишини ўзгартириш (иконкалар, жадваллар, эскизлар ва ҳоказо).

Alt + ↑ (стрелка тепага) — битта босқичга тепага кўтарилиш.

Alt + ← (стрелка чапга) — олдинги папкани кўриш.

Alt + → (стрелка ўнгга) — кейинги папкани кўриш.

 

Виртуал иш столлари

Win + Ctrl + D — виртуал иш столини қўшиш.

Win + Ctrl + ← (стрелка чапга) — виртуал иш столлари ўртасида ўнгдан чапга ўтиш.

Win + Ctrl + → (стрелка ўнгга) — виртуал иш столлари ўртасида чапдан ўнгга ўтиш.

Win + Ctrl + F4 — ишлатилаётган виртуал иш столини ёпиш.

Win + Tab — барча иш столлари ва улардаги иловаларни кўрсатиш.

 

Windows

Ctrl + Shift + EscДиспетчер задачь’ни ишга тушириш.

Win + R“Выполнить” команда киритиш ойнасини очиш.

Shift + Delete — файлларни сават (корзинка)га юбормасдан ўчириш.

Alt + Enter — танланган элемент хусусияти (свойства)ни кўрсатиш.

Win + Space (пробел) — киритиш тили ва клавиатура раскладкасини ўзгартириш.

Win + A“Центр поддержки”ни очиш.

Win + S — қидирув ойнасини очиш.

Win + H“Поделиться” панелини чақириш.

Win + I“Параметры” ойнасини очиш.

 

Скриншотлар ва ўйинлар

Win + PrtScr — скриншот яратиш ва уни расмлар папкасига сақлаш.

Win + Alt + PrtScr — ўйин экранини расмга олиш.

Win + G — ўтиш жараёнини ёзиб бориш учун ўйин панелини очиш.

Win + Alt + G — актив ойнадаги охирги 30 сонияни ёзиб олиш.

Win + Alt + R — ёзиб олишни бошлаш ёки тўхтатиш.

Win + P — намойиш этиш режимлари ўртасида ўтиш (иккинчи дисплей мавжуд бўлган тақдирда).

 

Биз билан Telegram тармоғида ҳам бирга бўлинг: @itspecuz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!