Windows 10 тизимини смартфонга ўрнатиб, уни мобил компьютерга айлантиришди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  958
  •  14.04.2020 15:26

Windows 10 тизимини смартфонга ўрнатиб, уни мобил компьютерга айлантиришди! («жонли» видео)

Виртуал машиналар одатда компьютер ва ноутбуклардаги операцион тизим устига бошқасини ўрнатиб ишлатишда қўлланади. UTM номли шундай дастур ёрдамида эса қизиқувчилар Windows 10 тизимини ҳатто iPhone’га ҳам ўрнатишди.

ЎҚИНГ: Компьютер ва ноутбукда ишни қулайлаштирувчи бешта бепул дастур

Дастурчиларнинг айтишларича, UTM иловаси ёрдасида Windos ва Linux операцион тизимларини iPhone ҳамда iPad’ларда тўлақонли ишлатиш мумкин. Буни улар iPhone X русумли смартфонда «жонли» тарзда кўрсатиб беришди:

Бунда жейлбрек ёки бошқа қўшимча воситалардан ҳам фойдаланишмаган; айфондаги Windows 10 тизимида файллар менежерини, созламаларни, Microsoft Office ва ҳатто Paint дастурларини ишга туширишган.

Бу каби тажрибаларнинг қандай натижа бериши номаълум, шу боисдан сизларга уни синаб кўришни тавсия этмаймиз.

ЎҚИНГ: Видео: атиги 500 долларга ҳақиқий iPhone X йиғса бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!