Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

  •   DiMaX
  •  702
  •  21.10.2020 11:42

Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

AV-Test мустақил тадқиқот компанияси Windows 10 платформаси учун энг самарадор антивирусларнинг янги рейтингини тақдим этди. Рўйхатга назар солсак, айрим бепул дастурлар ҳам пуллиларидан қолишмас экан.

ЎҚИНГ: Пулли аналогларидан ҳам зўр олтита бепул дастур – танишинг ва юклаб олинг!

Штаб-квартираси Германияда жойлашган AV-Test компанияси Windows операцион тизими учун чиқарилган антивирусларни мунтазам тарзда текшириб боради. Тадқиқотда улар дастурларнинг учта асосий жиҳатини ҳисобга олишади: ишлаш тезлиги, ҳимоя даражаси ва фойдаланиш қулайлиги. Экспертларнинг ҳисоботи жорий йилнинг июль–август ойларида тўпланган маълумотларга асосланган.

Мутахассислар аниқлашича, ушбу тизим учун AhnLab тақдим этган V3 Internet Security дастури энг яхши антивирус деб топилган. Шунингдек, Avira, F-Secure, G Data, Kaspersky, McAfee ва NortonLifeLock каби компанияларнинг маҳсулотлари ҳам кучли ўнталикка кирган:

Шунингдек, Microsoft’нинг ўз маҳсулоти – Windows 10 таркибида бепул тақдим этилаётган Defender ҳам кучли ўнталикка кирган. У ҳар учта талаб бўйича ҳам номдор пулли дастурлар билан беллаша олишини исботлаган.

Microsoft Defender дастурининг асосий афзаллиги – у операцион тизим таркибига кирганлиги боис буткул бепул ва кейинчалик ҳам пулли асосда лицензияни узайтиришни талаб этмайди.

ЎҚИНГ: Windows 10 ўрнатгандан сўнг қилиш шарт бўлган 7 иш

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!