Windows 10 учун лицензия олишга улгуриб қолинг!

Windows 10 учун лицензия олишга улгуриб қолинг!

Агар Windows 10 компютерингиз учун лицензияни онлайн харид қилмоқчи бўлсангиз, шошилганингиз маъқул - шу ойнинг 31 санасидан бошлаб Microsoft ўз веб-сайтида Windows 10 лицензияларини сотишни расман тўхтатмоқчи. Маълум бўлишича, Windows 10 операцион тизимини Microsoft'нинг расмий веб-сайтидан юклаб олиш саҳифасига қуйидаги матн киритилган:

"2023 йил 31 январ Windows 10'ни юклаб олиш учун сотувга чиқарилганининг охирги куни бўлади. Windows 10 2025 йил 14 октабргача шахсий компютерингизни вируслар, жосуслик дастурлари ва бошқа зарарли дастурлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган хавфсизлик янгиланишлари билан қўллаб-қувватланади."

Хабар сўнггида Windows 11 учун ҳам ҳавола ҳам берилган. Бу шуни англатадики, Microsoft энди ўзининг расмий веб-сайтида фақат Windows 11 учун лицензиялар сотади. Бироқ, бу сиз энди компютерингизга ўрнатилган Windows 10 операцион тизимини лицензия ололмайсиз дегани эмас. Жорий ой тугаганидан кейин ҳам сиз Windows 10 учун лицензияни учинчи томон онлайн дўконларидан сотиб олишингиз мумкин бўлади.

Албатта, Windows 10 операцион тизимини лицензиясиз ҳам ишлатиш мумкин, лекин бунда сиз операцион тизимни персоналлаштириш ҳуқуқидан мосуво бўласиз.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Instagram аккаунтни тўлиқ ўчириб юбориш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.