Windows 10 янгиланди, аммо уни ўрнатманг – файлларингизни ўчириб юборади!

  •   DiMaX
  •  275
  •  05.10.2018 12:26

Windows 10 янгиланди, аммо уни ўрнатманг – файлларингизни ўчириб юборади!

Куни кеча Microsoft компанияси ўзининг Windows 10 операцион тизими учун навбатдаги янги апдейтни чиқарганди. Унда бир қатор ўзгаришлар билан бирга, ўта жиддий муаммолар ҳам борлиги аниқланди.

ЎҚИНГ: Windows 10’да компьютерни автоматик тозаланиб турадиган қиламиз!

Аввало, ушбу янгиланиш Skylake ва ундан кейинги авлод Intel процессорлари билан ўзаро мос келмай қолган. Бу муаммо Intel Display Audio драйвери билан боғлиқ бўлиб, процессорга жуда катта оғирлик солади. Натижада ноутбукларнинг автономлиги – қувватининг етиш вақти камайиб боради.

Windows 10 янгиланиши билан боғлиқ иккинчи муаммо эса анча жиддий. Ўз компьютерларининг операцион тизимини шу сўнгги апдейт билан янгилаб олганларнинг бир қисмида файллар йўқолиб қолган. Энг ёмони – бу муаммо кўпинча айнан стандарт «Documents» жилдида учрамоқда. Баъзи фойдаланувчиларда шу жилд шунчаки бўшаб қолган, айримларида эса унинг ичида шахсий файллар – ҳужжатлар ўрнига Windows тизим файллари пайдо бўлган. Айримларда эса ҳатто операцион тизим ўрнатилган дискдаги барча жилд файллар ўчиб кетиб, фақат тизим файлларигина қолган.

Шу боис, агарда Windows 10 тизимли компьютер ёки ноутбукингизни янгиламоқчи бўлсангиз, ҳар эҳтимолга қарши, операцион тизим ўрнатилган дискдаги барча файлларингизни бошқа дискка кўчириб туришни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Windows 10’даги бешта «махфий», аммо фойдали функция

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!