Windows 10’да автоматик тозалашни созлаб қўямиз – компьютер хотираси анча бўшайди

  •   DiMaX
  •  538
  •  29.10.2019 10:37

Windows 10’да автоматик тозалашни созлаб қўямиз – компьютер хотираси анча бўшайди

Компьютерда ўчирилган файллар одатда дастлаб Корзина – Саватчага тушишини биласиз. Агарда кейинчалик зарур бўлиб қолса, ўша ердан керакли файлни тиклаб олиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Windows'ни кераксиз маълумотлардан тозалаш мумкин: 5 бепул восита

Лекин Саватчадаги аксарият файллар умуман кераксиз бўлиб, агар вақтида тозалаб турилмаса, мазкур папка тўлиб кетади. Шунинг учун вақти-вақти билан Корзинани тозалаб туришга тўғри келади, акс ҳолда кераксиз файллар хотирани банд этиб ётади.

Windows 10 операцион тизимининг 1809 версиясида Саватчага тушган файлларни маълум вақтдан сўнг автоматик ўчириб юбориш функцияси қўшилган. Ундан фойдаланиш учун қуйидаги манзилга кирасиз: Параметры > Система > Память устройства. Мана шу ерда Хотирани назорат қилиш функциясини ёқиб қўясиз:

Унинг остидаги Хотирани назорат қилишни созлаш ва уни ишга тушириш қисмига кириб, автоматик ўчиришни созлаш мумкин:

Хотирани назорат қилиш функцияси ишлаб турганида, Саватчага тушган файллар дастлабки созламаларга кўра 30 кундан сўнг ўчиб кетади. Мазкур муддатни сиз ўз ихтиёрингизга кўра – 1 кундан то 60 кунгача бўлган оралиққа мослаб қўя оласиз.

Остидаги ёзувга эътибор бергандирсиз – Загрузки жилдидаги, яъни интернетдан юклаб олинган файлларни ҳам худди шу тарзда – маълум муддат ўтганидан сўнг автоматик йўқолиб кетадиган қилиб қўйишингиз мумкин. Натижада автоматик тозалаш туфайли компьютерингизнинг хотираси тез тўлиб кетмайди.

Мабодо мазкур функция натижасида бирорта керакли файлингиз йўқолиб кетса ҳам хавотир олманг...

ЎҚИНГ: Ҳатто форматланган диск ва флешкадаги ўчиб кетган файлларни ҳам тикловчи еттита энг зўр дастур

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!