Windows 11 биринчи оммавий бета-версияда тақдим этилди (+ҳавола)

  •   DiMaX
  •  402
  •  30.07.2021 09:55

Windows 11 биринчи оммавий бета-версияда тақдим этилди (+ҳавола)

Жорий йилнинг 24 июнь куни Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини намойиш этган бўлса-да, шу пайтгача унинг фақатгина дастурчиларга мўлжалланган Dev preview версияси тарқатилиб келаётган эди. Бугун – 30 июлда эса компания уни истаган фойдаланувчи синаб кўриши мумкин бўлган илк бета-версияда чиқарди.

ЎҚИНГ: Windows 11'дан миллионлаб одамлар фойдаланадиган қулай функцияни олиб ташланди

Windows 11 бета-версиясини ўрнатиш учун, аввало, компьютерингиз (ёки ноутбукингиз) мана бу ерда кўрсатилган талабларга жавоб бериши лозим. Кейин эса ўзингиз мана бу ҳавола орқали Microsoft’нинг тест дастурига қўшилишингиз талаб этилади.

Агарда бунгача сиз Windows 11 Dev preview версиясини ўрнатиб олган бўлсангиз, Beta-талқинга ўтиш жуда осон кечади – компьютерингизни биттагина ўчириб-ёқиш кифоя.

Microsoft таъкидлашича, гарчи Dev preview талқинларига нисбатан барқарор бўлса-да, Windows 11 Beta барибир якуний версия эмас. Шу боисдан унда хатоликлар, носозликлар учраши турган гап.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Windows 11’га ўтиб улгурмадингизми? Microsoft эса аллақачон Windows 12’ни синаб кўряпти! (+скриншот)