Windows 11 дизайнида янгиланган Microsoft Office тўпламини юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  406
  •  08.07.2021 16:36

Windows 11 дизайнида янгиланган Microsoft Office тўпламини юклаб олинг!

Microsoft корпорацияси 24 июнь куни Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Шундан кейиноқ Office дастурлар мажмуасининг дизайни ҳам унга мослаб ўзгартирилиши маълум қилинган эди ва компания ваъдасида турди.

ЎҚИНГ: Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Янгиланган дизайндаги офис дастурлари жамланмасини ҳозирча фақат бета-тест дастури доирасидаги Windows 10 ҳамда Windows 11 фойдаланувчилари юклаб олишлари мумкин. Office Insider синов дастурига қўшилиш учун эса мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага кириб, тегишли тартибда рўйхатдан ўтиш лозим.

Windows 11 услубидаги янгича дизайнга Word, Excel, PowerPoint ҳамда Outlook дастурлари ўтказилган. Бироқ уларда бирор янги функциялар пайдо бўлмаган, шунчаки интерфейси ўзгарган, холос.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Шунингдек, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилгани ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Microsoft ҳақида қизиқарли 12 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!