«Windows 11» ҳам тайёр – Microsoft раҳбари аллақачон унга ўтиб олган!

  •   DiMaX
  •  1249
  •  26.05.2021 18:08

«Windows 11» ҳам тайёр – Microsoft раҳбари аллақачон унга ўтиб олган!

Build 2021 конференцияси доирасида Microsoft корпорацияси етакчиси Сатья Наделла тез орада «Windows’нинг янги авлоди» чиқишини эълон қилди. Бу ерда гап айнан Windows 11 ҳақида бўлмаслиги мумкин, лекин барибир йирик апдейт кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Компьютердан осон фойдаланиш учун энг муҳим тезкор тугмалар комбинациялари билан танишамиз

Компания топ-менежерининг сўзларига кўра, Microsoft яқин ойлар ичида «охирги ўн йилликдаги энг муҳим Windows янгиланишларидан бири»ни намойиш этади. Наделла кейинги пайтларда шахсан ўзи шу тизимдан фойдаланаётганини, унинг зўрлигидан ҳайратга тушаётганини айтган.

Қандай номланишидан қатъи назар, янгиланган талқиндаги Windows операцион тизими кучли ўзгарган дизайнга эга бўлади. Шу билан бирга, унинг ўзида дастурчиларга мазкур тизим учун иловалар яратиш имконни берувчи янги жиҳозлар тақдим этилади.

Аксарият журналистлар Сатья Наделланинг «Windows’нинг янги авлоди» деган гапига урғу бериб, бу барибир Windows 11 тизими бўлишини айтишмоқда. Буёғини энди вақт кўрсатади, янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Windows 10'ни тезлаштириш учун 10 маслаҳат