Windows 11 инсайдерлари янги хусусиятларни фош этишда давом этишмоқда

Windows 11 инсайдерлари янги хусусиятларни фош этишда давом этишмоқда

Сўнгги пайтларда Microsoft компанияси Windows 11 учун "функциялар ёмғири"ни ёғдирмоқда. Бу сафар янгиликлардан бири Task Manager учун бўлиб, у энди янги "бош саҳифа"га эга.

Windows 11 стилидаги Fluent дизайнга янгиланган вазифалар менежери дастури бош саҳифасида иловалар ва батарея созлиги ва стартaп иловалар ҳақида маълумотларни кўришингиз мумкин бўлади. 

Taskbar учун ҳам кичик янгилик киритилмоқда. Агар компютерда бир нечта дастурлар ишлатилаётган бўлса ва уларнинг пиктограммалари Taskbar'га сиғмаётган бўлса, энди улар махсус флaйaут ойнада кўринадиган бўлади. 

Microsoft'нинг телефонингиз ва компютерингизни боғлайдиган Your Phone дастури сўнгги янгиланиши телефонда охирги очилган учта дастурни компютерда кўрсатиб турадиган хусусиятни қабул қилгани ҳaм маълум бўлди. Бу функция фақат Samsung смартфонлари билан ишлаши айтилмоқда. 

ЎҚИНГ: Microsoft Defender Preview версияси Windows ва Android учун чиқарилди