Windows 11 олти йиллик... смартфонда ҳам ишлаяпти! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  527
  •  30.06.2021 13:26

Windows 11 олти йиллик... смартфонда ҳам ишлаяпти! («жонли» видео)

Microsoft компанияси 24 июнь куни ўзининг янги – Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари, расмий намойишидан олдин унинг ISO-образи чиққан, куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар рўйхатини ҳам эълон қилганмиз. Microsoft’нинг бу борадаги инжиқлигига қарамасдан, ҳаваскорлар аллақачон мазкур операцион тизимни ҳаттоки смартфонга ҳам ўрната олишди!

Гюстав Монсе (Gustave Monce) исмли дастурчи Lumia 950 XL смартфонига Windows 11 операцион тизимини ўрнатиб, уни ишга туширди. Компьютерга мўлжалланган тизимли телефоннинг қандай ишлашини кўрсатиш учун бу жараённи видеога олиб, YouTube’да эълон қилди:

Тўғри, бу телефон ўзи Windows Mobile операцион тизими билан чиқарилган, аммо олти йиллик Snapdragon 810 процессорининг замонавий Windows 11 тизими билан «келишиб» ишлаши барибир қийин бўлган. Умуман олганда, тизимнинг ўзи ҳам ҳали «хом» эканлигини ва компьютерларга мўлжалланганлигини назарда тутсак, уни смартфонда ишлата олишнинг ўзи бир маҳорат.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал худди шу Lumia 950 XL смартфонида бундан олдинги авлод – Windows 10 операцион тизимини ҳамда унда Fallout ўйинини ҳам ишга тушириб кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ўзининг Microsoft раҳбари сифатидаги энг катта хатосини тан олди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!