Windows 11 ўрнатиш қийинлашмоқда

Windows 11 ўрнатиш қийинлашмоқда

Бир неча кун олдин Microsoft Windows 11 инсайдерлари учун кўплаб янги функцияларга эга янгиланишни чиқарган эди. Айнан шу янгиланишда Microsoft энди Windows 11 Pro ўрнатилиши жараёнида Microsoft аккаунт ва интернет бўлиши кераклигини маълум қилган: "Windows 11 Home версиясига ўхшаб, Windows 11 Pro нашри энди фақат қурилмани дастлабки созлаш вақтида интернетга уланишни талаб қилади.

Қурилмани шахсий фойдаланиш учун созлашни танласангиз, созлаш учун Microsoft аккаунти ҳам талаб қилинади." 

Ўтган йили Windows 11 тақдим қилинганидан бери Windows 11 Home нашри биринчилардан бўлиб ўрнатилиш жараёнида интернет ва Microsoft аккаунт сўрайдиган бўлган эди, лекин шунга қарамай Windows ишқибозлари буни айланиб ўтиш йўлини ҳам топишган эди. Бироқ маълум бўлишича, сўнгги инсайдерлар янгиланишида барча айланма йўллар ҳам ёпиб қўйилган. 

ЎҚИНГ: Android иловалар энди компютерингизда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!