Windows 11 ўрнатиш учун интернет сўрайди, лекин уни алдаш йўли топилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  604
  •  23.06.2021 13:34

Windows 11 ўрнатиш учун интернет сўрайди, лекин уни алдаш йўли топилди! (+видео)

Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини 24 июнь куни тақдим этиши аниқ бўлган. Инсайдерлар эса аллақачон унинг образини тарқатишган: янги тизим видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Windows 11 синов жамланмасини компьютерларига ўрнатиб кўрган ҳаваскорлар ушбу жараённинг якунланиши учун интернетга уланиш талаб этилишини аниқлашди.

Чапда – Windows 11 Home, Ўнгда – Windows 10 Pro

Мазкур талаб Windows 10 операцион тизим талқинидаёқ пайдо бўлганди, аммо унда «Менда интернет йўқ» опциясини танлаб ва локал аккаунт яратиб, бу босқичдан ўтиб кетиш мумкин эди. Маълум бўлишича, Windows 11 Home талқинида бундай имконият олиб ташланган.

Шу тариқа, тизимга фақат Microsoft аккаунти орқали кириш мумкин бўлади, бироқ бу чекловни айланиб ўтиш йўлини ҳам аллақачон топишибди. Бунинг учун Alt + F4 тугмачалар комбинацияси орқали диалог ойнасини ёпиш кифоя – шунда локал аккаунт яратиш саҳифасига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Windows 11 тезкорлигини «жонли» видеода Windows 10 билан таққослаймиз!

Қуйида эса ушбу жараённи видеода томоша қилишингиз мумкин:

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.