Windows 11 Pro ҳамда Windows 11 Home орасида қандай фарқлар бор?

  •   DiMaX
  •  466
  •  29.07.2021 16:58

Windows 11 Pro ҳамда Windows 11 Home орасида қандай фарқлар бор?

Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини 24 июнь куни тақдим этган бўлиб, уни икки хил версияда тарқатади. XDA Developers мутахассислари ушбу иккита – Windows 11 Pro ҳамда Windows 11 Home операцион тизимларининг ўзаро фарқларини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Windows 11'дан миллионлаб одамлар фойдаланадиган қулай функцияни олиб ташланди

Аввало, Windows 11 Home версияси арзонроқ – 140 АҚШ долларига баҳоланади. Профессионал талқин учун эса 200 доллар тўлашга тўғри келади. Айтиш керакки, Windows 10 фойдаланувчилари операцион тизимни бепул янгилай оладилар, аммо вақти чекланган!

Windows 11 Home талқинини ўрнатиш учун интернетга уланиш ҳамда Microsoft аккаунтига эга бўлиш талаб этилади. Лекин ўрнатиб бўлгач, уни ўчириб ташлаб, локал аккаунтдин фойдаланаверса бўлади. Мазкур версия Hyper-V аппарат виртуализация тизимини ҳамда Windows Sandbox’ни қўллаб-қувватламайди.

Windows 11 Home версиясида тезкор хотира ҳажми бўйича чеклов бор – 128 гигабайтгача. У фақат 64 тагача ядроли биттагина процессорни ўз ичига олувчи якка сокетли тизимларда ишлай олади. Windows 11 Pro эса 128 ядрогача бўлган процессорларда ишлай олади, тезкор хотиранинг максимал ҳажми эса 2 терабайтгача кўтарилади.

Ўн биринчи авлод операцион тизимнинг мазкур икки нашри ўртасидаги бошқи фарқлар эса тизимдан профессионал тарзда фойдаланишга тегишли.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Шунингдек, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилгани ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Windows 11’га ўтиб улгурмадингизми? Microsoft эса аллақачон Windows 12’ни синаб кўряпти! (+скриншот)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!