Windows 11 тезкорлигини «жонли» видеода Windows 10 билан таққослаймиз!

  •   DiMaX
  •  816
  •  21.06.2021 10:41

Windows 11 тезкорлигини «жонли» видеода Windows 10 билан таққослаймиз!

24 июнь куни Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини тақдим этиши аниқ бўлган. Инсайдерлар эса аллақачон унинг образини тарқатишган: янги тизим видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Дастурчилар ва шунчаки ҳаваскорлар аллақачон ISO-образни кўчириб олиб, янги операцион тизимни синаб кўришмоқда. Ben Anonymous номли YouYube-канал муаллифи эса Windows 11 (21996.1 жамланмаси) ҳамда Windows 10 операцион тизимининг ишлаш тезлигини солиштириб кўрсатди. Тест учун у Intel Core i7-10875H процессорли ҳамда NVIDIA GeForce RTX 2070 Super график тезлатгичли компьютердан фойдаланган.

Блогер ўтказган синтетик тестларга кўра, Windows 11 самарадорлигининг ошгани Geekbench 5 бенчмаркида кўп ядроли синовда энг юқори тарзда намоён бўлган. Янги тизим билан ашлаётган компьютер кўрсаткичи 7444 баллга етган бу эса Windows 10 кўрсатган 6284 баллик натижадан 15,59 фоизга юқори.

Шунингдек, тизимнинг юкланиш тезлиги ҳам ошган: ўнинчи рақамли операцион тизими билан компьютер 16 сонияда тўлиқ ёниб улгурган бўлса, Windows 11 тизимида бунинг учун 13 сония кифоя қилган.

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!