Windows 11 тизимига февраль ойида бир нечта муҳим янги хусусиятлар қўшилади

Windows 11 тизимига февраль ойида бир нечта муҳим янги хусусиятлар қўшилади

Ka манбасининг ёзишича, февраль ойида Windows 11 тизимининг фойдаланувчи версиясига бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим янги функциялар қўшилади. Улардан энг кутилгани Android иловаларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш функцияси ҳисобланади. 

Microsoft буни Windows 11'нинг тақдимоти вақтида эълон қилган эди. Кейинчалик ушбу функция узоқ вақт синовдан ўтказилди. Ниҳоят у янги тизимнинг фойдаланувчи версиясида пайдо бўлади. 

Қизиғи шундаки, Android учун Windows суб-тизими дискрет графиклардан фойдаланган ҳолда иловаларни тезлаштиришни қўллаб-қувватламайди, шунинг учун баъзи ўйинларда графика ҳамда кадр тезлиги билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. 

Ушбу функциядан фойдаланиш учун компьютер камида 8ГБ оператив хотирага эга бўлиши керак. Компьютер экранидаги Android иловалари смартфондаги каби кўринади ва унумдорлиги жиҳатидан улар стандарт Windows иловаларидан фарқ қилмайди. 

Кейинги янгилик вазифалар панелидан виртуал ёқиш/ўчириш тугмаси ўрин олади. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, овозни ёқиш ва ўчириш учун ушбу тугмадан фойдаланиш ҳар бир алоҳида видео конференция иловасидаги тугмалардан фойдаланишдан қулайроқдир. 

Шунингдек, февраль ойида янгиланган Notepad ва Media Player иловалари Windows 11 тизимида пайдо бўлади. 

ЎҚИНГ: Windows операцион тизимида энди Play Store'дан ўйинлар юклаб олиш мумкин 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.