Windows 11 тизимини қўллаб-қувватловчи Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхати

  •   DiMaX
  •  967
  •  02.07.2021 10:33

Windows 11 тизимини қўллаб-қувватловчи Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхати

Хабарингиз борки, Microsoft 24 июнь куни Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари, расмий намойишидан олдин унинг ISO-образи чиққан, куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар рўйхати чиққан. Энди эса шу талабга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари ҳам маълум бўлди.

Intel процессорлари:

  • Intel 8-авлод (Coffee Lake)
  • Intel 9-авлод (Coffee Lake Refresh)
  • Intel 10-авлод (Comet Lake)
  • Intel 10-авлод (Ice Lake)
  • Intel 11-авлод (Rocket Lake)
  • Intel 11-авлод (Tiger Lake)
  • Intel Xeon Skylake-SP
  • Intel Xeon Cascade Lake-SP
  • Intel Xeon Cooper Lake-SP
  • Intel Xeon Ice Lake-SP

AMD процессорлари:

  • AMD Ryzen 2000
  • AMD Ryzen 3000
  • AMD Ryzen 4000
  • AMD Ryzen 5000
  • AMD Ryzen Threadripper 2000
  • AMD Ryzen Threadripper 3000
  • AMD Ryzen Threadripper Pro 3000
  • AMD EPYC 2-авлод
  • AMD EPYC 3-авлод

Qualcomm процессорлари:

  • Snapdragon 850
  • Snapdragon 7c
  • Snapdragon 8c
  • Snapdragon 8cx
  • Snapdragon 8cx 2-авлод
  • Microsoft SQ1
  • Microsoft SQ2

Windows 11 операцион тизими булардан олдинги чипсетлар базасидаги қурилмаларда ҳам ишлаши мумкин – ўз вақтида Windows 10 билан ҳам шундай бўлган эди. Бунисига энди кузда, янги операцион тизимнинг якуний версияси тақдим этилгач аниқлик киритилади.

Дарвоқе, яқинда лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилган.

ЎҚИНГ: Windows 11 олти йиллик... смартфонда ҳам ишлаяпти! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!