Windows 11 вазифалар менежери учун ажойиб функсия қўшилади

Windows 11 вазифалар менежери учун ажойиб функсия қўшилади

Microsoft ўзининг энг сўнгги Windows 11 операцион тизимини яхшилашда давом этмоқда. Операцион тизимнинг кўпгина катта ва кичик ўзгаришларга эга бўлган Sun Valley 2 янгиланиши чиқарилиш санаси яқинлашар экан, компания фойдаланувчилар кузда нималар кўриши мумкинлигини кўрсата бошлади. Windows инсайдерлари учун ўтказилган подкастда Microsoft Task Manager учун янги рангли дизайн хусусиятини қўшаётганини маълум қилди. Бунда вазифалар менежери фойдаланувчи танлаган тизим ранггини қўллаб-қувватлайдиган бўлади.

Windows 11 инсайдерлари Task Manager'нинг бутунлай янги дизайндаги версиясини аллақачондан бери синаб келишмоқда ва ҳозирда дастур очилганида иловалар фойдаланаётган ресурслар уларнинг ҳолатига қараб оч апелсинранг, апелсинранг ва тўқ апелсинрангда кўрсатилади. Бироқ янги қўшилаётган функсияда бу ранг тизим бўйлаб белгиланган мавзу ранггига қараб мослашадиган бўлади.

Компания шу ва бошқа ўзгаришларни 22H2 версия янгиланиши билан шу йилнинг куз фаслида барча учун чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: YouTube Shorts учун ҳам монетизациясини тест қилмоқда