Windows 11’га бепул ўта оласиз, аммо вақти чекланган!

  •   DiMaX
  •  573
  •  06.07.2021 10:57

Windows 11’га бепул ўта оласиз, аммо вақти чекланган!

Microsoft корпорацияси 24 июнь куни Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари, расмий намойишидан олдин унинг ISO-образи чиққан, яқиндагина эса...

ЎҚИНГ: Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Операцон тизим намойишида Microsoft корпорацияси олдинги авлод Windows фойдаланувчилари янгисига бепул ўтишлари мумкин бўлишини эълон қилган эди. Лекин, энди маълум бўлишича, мазкур имконият вақт бўйича чекланар экан.

«Талабларга жавоб берувчи тизимлар учун бепул янгиланишнинг аниқ сўнгги санаси мавжуд эмас. Аммо Microsoft бепул янгиланишларни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Унинг тугаш вақти янгиланишнинг кенг кўламли жорий этилишидан кейинги бир йилдан сўнг келади», дейилади Microsoft баёнотида.

Яъни, вазият унчалик хавотирли эмас: олдинги авлод операцион тизимли компьютер ва ноутбукларни Windows 11 талқинигача бепул янгилаш 2022 йил давомида мумкин бўлади.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар рўйхати чиққан. Биз эса шу талабга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини ҳам тақдим этганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Windows 11 ўрнатиш мумкин бўлган ASUS она платалари рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!