Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

  •   DiMaX
  •  1731
  •  17.06.2021 15:55

Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Microsoft корпорацияси 24 июнь куни Windows 11 операцион тизимини тақдим этиши аниқ бўлган. Инсайдерлар эса аллақачон унинг образини тарқатишган: янги тизим видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини куни кеча эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Microsoft бирйўла иккита тизим чиқаряпти: Windows 11 SE версияси ҳам тайёр!

Расмий намойишидан олдин Windows 11 операцион тизимининг дастурчиларга мўлжалланган 10.0.21996.1.co_release.210529-1541 жамланмаси тарқалиб кетди. Уни аллақачон юклаб олиб, компьютер ёки ноутбукка ўрнатса бўлади, лекин унинг ҳали якуний версия эмаслигини ёдда тутиш лозим. Яъни, мазкур тизим тўлиқ ва тўғри ишламаслиги, ҳатто компьютерингизни ишдан чиқариши мумкин; шу боисдан, агар уни ўрнатсангиз, барча масъулият ўз зиммангизда.

Шунга қарамасдан Windows 11 операцион тизимини синаб кўришга қарор қилсангиз, мана бу ҳавола орқали унинг ISO-образини кўчириб оласиз. Кейин файлни ишга тушириб, операцион тизимни янгилаш бўйича кўрсатмаларга амал қилинг. Windows 11 тизими компьютерингизга ўрнатилган Windows 10 тизимининг лицензия калитини ўзи илиб олиб, автоматик тарзда фаоллашади.

Агарда бу усул иш бермаса, у ҳолда UltraISO утилитаси ёрдамида Windows 11 тизимининг юкловчи дискини ёки флешкасини яратиб, ундан ишга тушириш мумкин.

Юқоридаги иккала усул ҳам операцион тизим ўрнатишдан хабари бор бўлган фойдаланувчиларга мўлжалланган. Агарда бу борада тажрибангиз бўлмаса, Windows 11 тизимини ўрнатишга уринишингиз ижобий якун топмаслиги мумкинлигини яна бир бор эслатамиз.

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!