Windows 7 ҳамда Windows XP’да жиддий хавф бор – тезда янгилаб олинг!

  •   DiMaX
  •  1492
  •  15.05.2019 15:58

Windows 7 ҳамда Windows XP’да жиддий хавф бор – тезда янгилаб олинг!

TechRadar нашрининг ёзишича, Windows операцион тизимининг эски версияларда ишлаётган компьютерлар хавф остида. Уларга бундан икки йил аввал тарқалган WannaCry’га ўхшаш шифрловчи вируслар тушиши эҳтимоли бор.

ЎҚИНГ: WannaCry зарар етказган давлатлар харитасида Ўзбекистон ҳам бор

Microsoft компаниясидан аниқлик киритишларича, вирус юқтирган компьютерлар уни бошқа ҳимоясиз тизимларга ҳам тарқатиши мумкин. Бунинг учун ҳатто фойдаланувчининг аралашуви ҳам керак бўлмайди.

Айни дамда маълум бўлишича, Windows 7, Windows 2008 R2, Windows 2008, Windows 2003 ҳамда Windows XP талқинларидаги операцион тизимлар ҳимояларида шу вирус тушиши мумкин бўлган «туйнук» мавжуд. Бироқ Microsoft улардаги ушбу нуқсонни бартараф этувчи хавфсизлик патчларини ишлаб чиққан.

Агарда сиз ҳам компьютер ёки ноутбукингизда мана шу тизимлардан бирини ишлатаётган бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали Microsoft TechNet сайтига ўтиб, тегишли патчни ўрнатиб олишингизни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Windows 10’га қарши Windows 7: қай бири хавфсизроқ?