Windows 7 ишлатасизми? Яна битта нохуш хабар бор...

  •   DiMaX
  •  1394
  •  05.03.2020 13:19

Windows 7 ишлатасизми? Яна битта нохуш хабар бор...

 Microsoft корпорацияси жорий йилнинг 14 январь куни Windows 7’нинг истеъмолчиларга мўлжалланган версиясини қўллаб-қувватлашни расман тўхтатган. Лекин компания мазкур операцион тизим талқинининг «жанозаси ўқиган» бўлса-да, уни буткул «дафн этиш»га шошилмаяпти.

ЎҚИНГ: Microsoft аллақачон «жанозаси ўқилган» Windows 7’ни кутилмаганда бепул янгилаяпти!

Help Net Security компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Windows 7 операцион тизими остидаги компьютер ва ноутбукларга қилинаётган ҳужумларнинг бирданига ошиб кетганини аниқлашган. 2020 йилнинг дастлабки икки ойидаёқ хакерларнинг бу тизимли қурилмаларга «қизиқиш»лари нақ 2,25 карра юқори бўлган! Тағин бунда вирусларнинг 93,6 фоизи ҳар бир компьютер учун бетакрор бўлган – бу эса кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир!

Энг кўп киберҳужумларга жисмоний шахсларнинг шахсий компьютерлари учраган; уларнинг 35 фоизи камида уч марта, яна 10 фоизи эса олти ва ундан ошиқ хакерлик ҳужумига учраган.

Help Net Security экспертлари бу тадқиқотлар давомида 37 миллиарддан ошиқ URL-манзил, 842 миллион домен номи, 4 миллиард IP ҳамда 31 миллион мобил иловани таҳлил қилиб чиқишган. Энг кенг тарқалган ҳужум турларидан бири – фишинг бўлиб, уларнинг миқдори нақ 640 фоизга ошган. Интернет-фирибгарлар бошқаларнинг маълумотларини ўғирлаш учун Facebook, Microsoft, Apple, Google, PayPal ва Dropbox каби сайтларнинг фейк версияларини яратишмоқда. Уларни кўпроқ фойдаланувчиларнинг тўловлар билан боғлиқ маълумотлари қизиқтираётир.

ЎҚИНГ: Йўқолган ё ўғирланган пластик картангизни қандай блоклаб қўйишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!