Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

  •   DiMaX
  •  580
  •  07.07.2021 16:43

Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

Куни кеча биз Windows 10 операцион тизимли компьютер ёки ноутбукларни Windows 11 талқинигача бепул янгилаш вақти чекланганини эълон қилган эдик. Microsoft корпорацияси энди ундан ҳам олдинги авлод операцион тизимли қурилмаларга энг янгисини ўрнатиш шартларини ҳам маълум қилди.

ЎҚИНГ: Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Маълум бўлишича, Windows 7 операцион тизими бошқаруви остида ишлаётган қурилмаларни ҳам, агар техник жиҳатдан мана бу ерда кўрсатилган талабларга мос келса, Windows 11 талқинига ўтказиш мумкин бўлади. Лекин буни Windows 10 талқинидан ўтгандаги каби тизимни янгилаш билан амалга ошириш имкони йўқ.

Windows 7 тизими тўғридан-тўғри энг янги операцион тизим версиясига янгиланиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун бундай гаджетлар эгалари Windows 11 тизимини тўлиқ бошқатдан (тизим ўрнатувчи диск ёки флешка ёрдамида) ўрнатишларига тўғри келади.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талабларга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини тақдим этганмиз. Бундан ташқари, ASUS компанияси ўзи ишлаб чиқараётган компьютер она платаларидан қайсилари янги операцион тизимни қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Windows’ни флешканинг ўзига ўрнатиб олиб, исталган компьютерда ишга туширамиз!