Windows 95’ни замонавий компьютерлар учун иловага айлантиришди

  •   Saroy
  •  1560
  •  24.08.2018 17:29

Windows 95’ни замонавий компьютерлар учун иловага айлантиришди

Гаджет ишқибозлари орасида эски Windows 95 тизимини барча қурилмаларга ўрнатиш анъанаси мавжуд. Уни ҳатто Apple Watch соатига ҳам ўрнатишганди. Дастурчи  Феликс Ризеберг соғинч азобларини енгиллаштириш учун замонавий компьютерлар учун Windows 95 иловасини яратиб қўя қолди.

Windows 95 билан иловани янги Windows, macOS ва Linux’га ўрнатиш мумкин.

Энди виртуаль машинани юклаш, ниманидир созлаш шарт эмас,  шунчаки иловани ўрнатсангиз бўлди ва эски лекин ишлаб турган Microsoft тизимини қабул қилиб оласиз.

Шу йўл билан илгари компьютерларда интерфейс қандай кўринишини эслашингиз мумкин ёки болаларингизга кўрсатишингиз мумкин. Ягона камчилиги шуки,  Internet Explorer браузеридан фойдаланиб бўлмайди, у ҳар доим хато кўрсатади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!