Windows 95 тизими 25 ёшда: Microsoft дизайннинг чорак асрлик эволюциясини қисқа видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  369
  •  26.08.2020 12:45

Windows 95 тизими 25 ёшда: Microsoft дизайннинг чорак асрлик эволюциясини қисқа видеода кўрсатди

Бундан 25 йил аввал, 1995 йилнинг 24 августида Windows 95 операцион тизими расман тақдим этилган эди. Унинг чорак асрлик юбилейи муносабати билан Microsoft корпорацияси қисқа видеолавҳа тайёрлади.

ЎҚИНГ: Windows 95’ни замонавий компьютерлар учун иловага айлантиришди

Windows операцион тизимининг дизайнидаги асосий унсурларнинг қандай ўзгариб келганлиги 38 сониялик роликда тезкорлик билан акс эттирилган. Жумладан, компания машҳур «Пуск» менюси, «Саватча» – «Корзина» белгичаси, шунингдек, тизимнинг ўзига ўрнатилган айрим ўйинларга диққатни қаратган. Шу билан бирга, Windows логотипининг трансформацияси, топшириқлар панелининг дизайнидаги эврилишлар ҳам эътибордан четда қолмаган.

Айтиш керакки, операцион тизимнинг ҳозирги талқини Windows 10 бўлиб, дизайнерлардан бири ундан кейинги версияси қанақа бўлишини ўз фантазияси асосида видеолавҳа шаклида намойиш этган.

ЎҚИНГ: Windows’да ишлашни осонлаштирувчи 12 та тугмачалар комбинацияси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!