Windows’да файлни очмасдан туриб унинг ичидагиларни тезкор кўриш йўли бор!

  •   DiMaX
  •  1256
  •  21.07.2018 12:51

Windows’да файлни очмасдан туриб унинг ичидагиларни тезкор кўриш йўли бор!

macOS операцион тизимида жуда қулай бир функция мавжуд: бирор файлни танлаб туриб, клавиатурадаги «Пробел» тугмачасини боссангиз, файлнинг ўзи очилмасдан, унинг ичидагилар экранга чиқариб кўрсатилади. Энди Windows 10 тизимли компьютер ва ноутбукларда ҳам шундай қилиш имконияти пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Seer – Windows’да барча турдаги файлларни очувчи универсал дастур

Аниқроғи, Windows 10 тизими учун мазкур функцияни фаоллаштирувчи QuickLook дастури мавжуд. Уни мана бу ҳавола орқали компьютерингизга ўрнатиб олишингиз мумкин. Кейин эса, керакли файлни белгилаб туриб, «Пробел»ни босасиз – керакли маълумотларни акс эттирувчи ойна экранга чиқади.

Шу тариқа роликни томоша қилиш ёки матнли файлни ўқиш ҳам мумкин. Шундан кейин эса бу файлни тегишли формат учун белгилаб қўйилган стандарт дастурда очиш имкони ҳам бор. Бунинг учун шунчаки клавиатурадаги «Enter» тугмачасини ёки QuickLook ойнасининг юқори ўнг бурчагидаги махсус тугмачани босасиз.

Шунингдек, QuickLook иловаси файлларни бошқа дастурлар ёрдамида очишга ҳам имкон беради. Унинг ойнасини каттайтириш-кичрайтириш учун эса, «Ctrl» тугмачасини босиб турганча сичқонча ғилдиракчасини ғилдиратиш кифоя. Булардан ташқари, «Ctrl» тугмачаси ва ён томонга юритувчи тугмачаларни бирга босиб, файлларни «варақласангиз» ҳам бўлади.

Эслатма: QuickLook дастурини фақат Windows 10 талқинидаги операцион тизимга эга компьютер ва ноутбукларгагина ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Windows’ни тезлаштирувчи ва функцияларини яхшиловчи бепул дастурлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!