Windows ISO-файлларини кўчириб олишнинг энг осон йўли

  •   DiMaX
  •  3169
  •  01.04.2017 14:40

Windows ISO-файлларини кўчириб олишнинг энг осон йўли

Интернет ривожланган бугунги кунда аксарият кишилар ўзларига керакли Windows версиясини ISO форматида Microsoft сайтидан кўчириб олиши ва компьютерига ўрнатиши мумкин. Аммо амалда улар сайтда шунчалик чуқур яшириб қўйилганки, уларни излаб топиш анчагина мураккаб.

Бироқ бунинг ҳам осон йўли бор, тағин бепул ва ҳеч қандай рўйхатдан ўтишларсиз олса бўлади. Шунчаки, Adguard сайтига кирсангиз кифоя, унинг яратувчилари Windows 7, 8.1 ҳамда 10 версияларини кўчириб олиш учун тўғридан-тўғри ҳаволаларни тақдим этишади.

Сиз шунчаки саҳифани очасиз, пастга очилувчи менюлардан ўзингизга керакли операцион тизимнинг тури, версияси, тили каби хусусиятларини белгилаб чиқасиз. Кейин эса кўчириб олиш учун «Скачать» тугмачасини босасиз – олам гулистон! Ҳеч қанақа рўйхатдан ўтиш, электрон манзилни киритиш, паролни териш ҳам керак эмас, тармоқланиб кетган меню бандлари орасидан излаш ҳам шартмас..

Бундан ташқари, мазкур сайтда нафақат Windows, балки Microsoft Office’ни ҳам худди шундай кўчириб олиш имкони мавжуд.

Эътибор беринг, операцион тизимларнинг ISO форматидаги файллари айнан Microsoft серверларидан кўчирилади, Adguard сайти эса шунчаки буни тўғри, тез ва қийинчиликларсиз амалга ошириш усулини тақдим этади. Шу боис бу усулдан фойдаланиш мутлақо хавфсиз ва қонуний ҳисобланади.