Windows операцион тизимида энди Play Store'дан ўйинлар юклаб олиш мумкин

Windows операцион тизимида энди Play Store'дан ўйинлар юклаб олиш мумкин

Google компанияси Windows операцион тизимида Play Store'дан ўйин юклаб олиш учун бета синов даврини бошлади. Аммо ҳозирда фақат чекланган ҳудуддаги фойдаланувчилар бундан фойдаланишлари мумкин. 

Google ўзаро ўйинни қўллаб-қувватлашни қандай амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида аниқ ҳеч қандай маълумот бермади. 

Баъзи фойдаланувчилар учун Google Play'нинг иш столи версиясида “Windows'да юклаб олиш“ тугмаси пайдо бўлди ва уни босиш Windows учун мўлжалланган файлни юклаб олади. 

Ҳозирда Жанубий Корея, Гонг Конг ва Тайвандаги фойдаланувчилар ушбу имкониятдан фойдалана оладилар. Бошқа ҳудуддагилар ҳам ўз компьютерларида Google Play'дан ўйин юклаб олишлари мумкин. 

Яқин орада фойдаланувчилар ўзларининг севимли Android ўйинларини компьютерда ҳам ўйнашлари мумкин бўлади. Google эса ўйин яратувчиларидан ўйинларни компьютер клавиатураси ва сичқонча билан ҳам яхши ишлай олишини сўрамоқда. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 серияси қайси санада тақдим этилиши маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!