Windows операцион тизимида «autoload»ни бошқариш

Windows операцион тизимида «autoload»ни бошқариш

Windows операцион тизимига, баъзи дастурларни ўрнатганда(мисол учун Mail Agent, касперский) улар автомат тарзда «автозагрузка» қисмига тушади ва ҳар операцион тизим юкланганда шу дастур автомат ишга тушади. Баъзи фойдаланувчилар бу жараённи эътиборсиз қолдиришади. Бу эса тизим юкланишини жуда секинлаштиради.

Баъзан дастурларни автомат ишга тушиши, ишни тезроқ бошлашга ёрдам бериши ёки эсдан чиқган жараёнларни автомат юклаши сабабли фойдали бўлиши мумкин,
лекин бундай дастурларни кўпайиб кетиши иш жараёни секинлашишига катта сабаб бўлиб қолади.

Шуларни инобатга олган ҳолда ман сизларга дастурларни автомат ишга тушириш жараёнини бошқариш (автоматикани ўчириш ёки ёқиш) усулларини кўрсатиб ўтаман. Демак бошладик.

1. Реестр орқали. Реестрни чиқариш учун Windows (windows 7, windows vista, windows xp) операцион тизимида ПУСК->ВЫПОЛНИТЬ(ёки win+R) ва пайдо бўлган ойнага regedit буйруғини берамиз ва ОК.

reg

Бироз кутамиз ва HKEY_LOCAL_MACHINE\SOFTWARE\Microsoft\Windows\CurrentVersion\Run адресени қидирамиз. Барча «автозагрузка» лар га шу адрес жавоб беради.

HKEY_CURRENT_USER\Software\Microsoft\Windows\CurrentVersion\Run адрес эса ҳар бир фойдаланувчининг шахсий дастурларини автомат ишга туширувчи адресдир. Керак эмас дастур топилади ва сичқончани ўнг томони босилиб “Удалить” командаси берилади.

regedit

«Автозагрузка» папкаси орқали. Бу папка windows каталогида жойлашган бўлади ёки «ПУСК» орқали топилади. ПУСК->ПРОГРАММЫ->АВТОЗАГРУЗКА.

avto

Керакли дастур танланади ва сичқончани ўнг тугмаси босилиб, «Удалить» буйруғи берилади. Автомат ишга тушиши лозим бўлган дастур шу адресга нусхаланади.

Утилита орқали. Операцион тизимнинг утилитасини чақириб шу орқали «автозагрузка» ни бошқарамиз. Утилитани чақириш: ПУСК-> ВЫПОЛНИТЬ ва msconfig буйруғини берамиз.
msconfig

Ҳосил бўлган ойнанинг «автозагрузка» қисми(вкладкаси)га ўтамиз ва керак бўлмаган дастурдан белги (птичка) ни олиб ташлаймиз ва ОК тугмасини босиб ишни якунлаймиз.

msconfig_2

Махсус дастурлар орқали. «Автозагрузка» ни бошқаришда бир қанча дастурлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Мисол учун TUNEUP, AUTORUNS,…
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «автозагрузка»ни бошқаришда операцион тизимнинг утилитасидан(msconfig) фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, адашиб олиб ташланган дастурни утилита орқали қайта тиклаш имкони мавжуд. Реестр билан ишлашни маслаҳат бермайман, бу операцион тизимнинг юраги ҳисобланади. Фақатгина профессионал фойдаланувчилар реестрни ичини титкилашлари мумкин.

Манба: ITportal.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.