Windows ўрнига Lite OS – шу баҳордаёқ Microsoft янги операцион тизимни намойиш этади!

  •   DiMaX
  •  624
  •  27.02.2019 13:46

Windows ўрнига Lite OS – шу баҳордаёқ Microsoft янги операцион тизимни намойиш этади!

Microsoft компанияси ҳозирда компьютер ва ноутбуклар учун янги операцион тизим тайёрламоқда. Lite OS деб аталаётган ушбу дастурий таъминот устидаги ишлар жадаллаштирилиб, уни шу баҳордаёқ кўрсатишмоқчи.

ЎҚИНГ: Чордоқда 30 йил чанг босиб ётган Apple компьютери топилди. Уни ёқиб кўришса...

Аммо фойдаланувчиларга у Lite OS эмас, балки бошқа ном билан ҳам тақдим этилиши мумкин. Microsoft ушбу маҳсулоти ҳақида шу йил май ойига белгиланган Build конференциясида расман маълумот бериши кутилмоқда. Ёзда эса уни кенг кўламда синовдан ўтказишади, аммо оддий фойдаланувчилар унда қатнаша оладими-йўқми – буниси ҳозирча номаълум.

Қуйидаги суратда Lite OS интерфейсини кўриш мумкин, лекин у скриншот эмас, балки инсайдернинг ўзи тайёрлаган расмдир:

Манбанинг таъкидлашича, ушбу сурат янги операцион тизим интерфейсининг ҳозирги ҳолатини айнан акс эттиради, аммо якуний дизайнгача бундан ўзгариши мумкин.

Шунингдек, Lite OS тизими ҳозирча фақат PWA ва UWP туридаги дастурлар билан ишлай олади. Лекин кейинчалик Microsoft унга Win32 туридаги дастурлар қўллаб-қувватловини ҳам жорий этади.

ЎҚИНГ: Windows’нинг кўпчилик билмайдиган учта қулай функцияси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!