Windows тизими 35 ёшда: унинг барча версияларини ёдга оламиз

  •   DiMaX
  •  1084
  •  21.11.2020 16:13

Windows тизими 35 ёшда: унинг барча версияларини ёдга оламиз

Microsoft бундан роппа-роса 35 йил муқаддам, 1985 йилнинг 20 ноябрь санасида ўзининг Windows операцион тизимини тақдим этган эди. MS-DOS ўрнини эгаллаган Windows 1.0 талқини кўплаб янги элементларга эга бўлиб, улар ҳозиргача қўлланмоқда. Булар – диалог ойналари, варақлаш тасмачаси (полоса прокрутки), шунингдек, Блокнот ҳамда Paint каби дастурлардир.

ЎҚИНГ: Windows 10'ни тезлаштириш учун 10 маслаҳат

Windows 1.0 тизимида илк бор сичқонча қўллаб-қувватлаши пайдо бўлган; дастлаб кўпчилик фойдаланувчилар, клавиатурада буйруқларни териш ўрнига бу тизимда сичқонча ишлатилишидан шикоят қилишган.

Операцион тизимнинг биринчи версияси ишлаши учун иккита дискета, 256 килобайт ҳажмли тезкор хотира ва график карта талаб этиларди. Бордию бир нечта дастур ишлатиш керак бўлса – у ҳолда қаттиқ диск ва 512 КБлик «оперативка» зарур эди.

Қуйида Windows операцион тизимининг ҳозиргача бўлган барча талқинлари интерфейсидан олинган скриншотларни келтириб ўтмоқдамиз.

Windows 1.0, 1985 йил:

Windows 2.0, 1987 йил:

Windows 3.0, 1990 йил:

Windows NT 3.5, 1994 йил:

Windows 95, 1995 йил:

Windows 98, 1998 йил:

Windows ME, 2000 йил:

Windows 2000 (Win2K ёки NT 5.0), 2000 йил:

Windows XP, 2001 йил:

Windows Vista, 2007 йил:

Windows 7, 2009 йил:

Windows 8, 2012 йил:

Windows 10, 2015 йил:

Windows 10, 2020 йил:

Шундай қилиб, орадан ўтган 35 йил ичида бу тизимнинг жами 13 та йирик релизи чиққан. Кейинги йилда қўш экранли қурилмалар, қайишқоқ дисплейли ноутбукларда ҳам ишлаш мумкин бўлган Windows 10X версияси чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!