WMC 2016: Носозликларга тўла қурилма “Йилнинг энг арзон смартфони”га айланди

WMC 2016: Носозликларга тўла қурилма “Йилнинг энг арзон смартфони”га айланди

Жаҳон мобиль конгрессининг 2016 йилдаги анжумани якунларига кўра, Xiaomi Redmi 2 айни вақтдаги энг арзон мобиль қурилма сифатида эътироф этилди. Тақдирлаш маросимида унинг нархи 100 АҚШ доллари атрофида деб эълон қилинган.

Бу смартфон 2015 йилнинг август ойида эълон қилинган. Xiaomi Redmi 2 Android операцион тизими, 2 ГБ тезкор хотира асосида ишлайдиган 4 ядроли Snapdragon 410 процессорида фаолият кўрсатади. Гаджет 4.7 дюймли  HD IPS (LCD) туридаги сенсорли дисплейга эга. Дисплейдаги пикселлар сиғими 1280 x 720 белгига тенг. Ҳар дюймдаги пикселлар сони 312 та белги.

Телефон аппарати қўшимча 8/16 ГБ қўшимча хотирани 32 ГБ.гача бўлган картага алмаштирса бўлади. Қурилма 2 та  Micro-SIM картасини қўллаб-қувватлайди.

Мобиль алоқа воситаси 8.1 МП бош, 2 МП олд камерага эга. Камера технологиясида автофокус, юз ва табассум детектори функциялари, LED фоточақноғи мавжуд. Унда 1080p форматидаги видео тасвир ёзиш мумкин.

Мобиль аппарат Li-Po туридаги 2200 миллиампер соат электр қуввати олиш ҳажмига эга аккумулятор билан таъминланган.

Мобиль алоқа воситасининг қалинлиги 9.4 мм бўлиб, бўйи 134 мм ва эни 67.2 мм.

Xiaomi Redmi 2 алоқанинг GSM (850/900/1800/1900 МГц ) LTE (2300 МГц ) технологияларида ишлайди. Шунингдек, у Bluetooth, Irda, Wlan/Wi-fi, USB, GPS каби технологияларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Мутахассислар томонидан ушбу смартфон 10 баллик тизимда 6.8 баллга муносиб кўрилган. Гарчи, чўнтакбоплиги эътироф этилган бўлса ҳам, унинг камерасида олинган суратларнинг хиралиги ва қурилма тизимидаги секинлик танқид остига олинган.

Аммо, арзон беиллат бўлмайди, деганлари рост шекилли, фойдаланувчиларнинг фикрларига қараганда Xiaomi Redmi 2 созаламаларида, иловаларнинг очилиши ва маълумот алмашинуви технологиясида муаммолар етарли. Камера ва хотира қурилмасидаги носозликлар кўпчилик фойдаланувчиларининг ҳафсаласини пир қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!